Бувайда туманида Шинжон технологиялари бўйича амалий семинар
2026-02-11 11:35:00 / Янгиликлар
Бувайда туманида пахтачиликда Шинжон технологияларини жорий этиш ишлари изчил давом этмоқда. Шу мақсадда ҳудудларда амалий, кўргазмали ўқув семинарлар ташкил этилмоқда.

Қўрғонобод ММТП ҳудудида ўтказилган навбатдаги семинарда туман ҳокими Беҳзоджон Ибрагимов иштирок этди. Тадбир давомида фермер хўжаликлари раҳбарларига Шинжон технологияларининг амалий жиҳатлари мутахассислар томонидан атрофлича тушунтирилди.
Мазкур семинар пахта етиштиришда ҳосилдорлик ва самарадорликни оширишга қаратилган.



