“Baghdad International Fair”да Бувайда брендлари намойиш этилмоқда
2026-02-02 14:10:00 / Янгиликлар
Ироқ Республикасининг Баг‘дод шаҳрида мамлакатдаги энг йирик халқаро кўргазмалардан бири — “Baghdad International Fair” ўз ишини давом эттирмоқда.

Кўргазмада Бувайда тумани ҳокими ўринбосари Умрзоқов Хо‘жаАхмад бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этмоқда. Туман тадбиркорлари ўз маҳсулотлари билан халқаро бозорда ўз ўрнини мустаҳкамлаш мақсадида фаол қатнашмоқда.
Жумладан, Бувайда туманида фаолият юритаётган “Мовий омад фаз” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган қурилиш материаллари, шунингдек, тумандаги қурилиш материаллари ва электртехника йўналишидаги корхоналар маҳсулотлари хорижий ҳамкорлар эътиборига ҳавола этилмоқда.
Ушбу иштирок Бувайда брендларини халқаро майдонга олиб чиқиш, экспорт географиясини кенгайтириш ва янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилмоқда.


