Бувайда туманида янги спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди
2026-01-31 11:25:00 / Янгиликлар

Мазкур спорт мажмуасида 5 та спорт йўналиши бўйича мунтазам машғулотлар йўлга қўйилди. Бу эса маҳалла ёшлари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда спортга бўлган қизиқишни янада оширишга хизмат қилади.
Очилиш маросимида Бувайда тумани ҳокими Беҳзоджон Ибрагимов, туман раҳбарияти, маҳалла фаоллари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбир давомида ҳудудларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш, айниқса ёшлар ўртасида оммавий спортни кенг тарғиб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Маҳалла ёшлар етакчиси Абубакр Аҳроржоновнинг таъкидлашича, ушбу мажмуа ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, уларнинг истеъдодини рўёбга чиқариш ҳамда соғлом ва фаол авлодни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.







