Бувайда тумани ҳокими Найман МФЙда амалга оширилаётган ишлар билан танишди
2026-01-28 14:00:00 / Янгиликлар
Бувайда тумани ҳокими Беҳзоджон Ибрагимов Найман маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудудда олиб борилаётган ишлар ҳамда маҳалла тизими ходимлари фаолияти билан танишди.

Ташриф давомида маҳалладаги ободонлаштириш ишлари, аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган ташаббуслар ва томорқачилик йўналишидаги кўчатчилик иссиқхонаси фаолияти кўздан кечирилди. Шунингдек, ҳоким ҳудуддаги умумтаълим мактабига ташриф буюриб, спорт зали шароитлари билан ҳам танишди.
Туман ҳокими маҳалла драйвери ҳамда профилактика инспектори билан алоҳида суҳбатлашиб, ҳудуддаги ижтимоий муҳит, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳолати ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишлар юзасидан маълумотлар олди.
Ташриф якунида масъулларга ҳудудни янада обод қилиш, аҳоли билан ишлаш самарадорлигини ошириш, ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда маҳаллада осойишталикни мустаҳкамлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.






