Бувайда туманида Оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2025-йил якунлари бўйича ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди
2026-01-06 10:25:00 / Янгиликлар
Бувайда туманида Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 2025-йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот йиғилиши ўтказилди. Тадбир туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи К. Мирсаидова раислигида ташкил этилди.

Йиғилишда ҳамкор ташкилотлар вакиллари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари ҳамда “Оқила аёллар” ҳаракати етакчилари иштирок этдилар. Унда оилаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш, аёллар бандлигини таъминлаш ва уларнинг даромадларини ошириш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Ҳисобот йиғилишида ушбу йўналишларда фаол иш олиб борган 17 нафар ходимга Бувайда тумани ҳокимлигининг ташаккурномалари топширилди.
Шунингдек, йиғилиш давомида 2026-йилга мўлжалланган устувор вазифалар белгилаб олинди.


