Бувайдалик ёшлар янги хонадонли бўлди
2026-01-16 10:25:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташаббуси билан, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сон қарорига мувофиқ, Бувайда туманида 2 нафар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган йигит-қизга янги хонадонлар топширилди.

Хонадонлар Бувайда тумани ҳокими Беҳзоджон Ибрагимов томонидан туман ҳокимлиги, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази масъуллари ҳамда маҳалла жамоатчилиги вакиллари иштирокида тантанали тарзда топширилди. Тадбирда ёшлар мустақил ҳаётга қадам қўйгани билан табрикланди.
Янги уй эгалари — Комилов Исмоил ва Одилжонова Диёра давлат томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдириб, келгусида жамият ва юрт равнақига муносиб ҳисса қўшишга интилишларини таъкидладилар.




