Бувайда тумани делегацияси Ўзбекистон–Ироқ саноат кўргазмасида иштирок этди
2026-01-14 14:50:00 / Янгиликлар
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон–Ироқ бизнес делегациялари иштирокида ташкил этилган саноат йўналишидаги кўргазмаларда Фарғона вилояти делегацияси таркибида Бувайда тумани делегацияси ҳам фаол қатнашди.

Кўргазма доирасида Бувайда туманида фаолият юритаётган “Мовий омад файз” МЧЖнинг қурилиш материаллари, шунингдек, тумандаги қурилиш материаллари ва электротехника йўналишида фаолият олиб бораётган корхоналар маҳсулотлари намойиш этилди. Шу билан бирга, Фарғона вилоятининг бошқа экспортбоп маҳсулотлари ҳам тақдим этилди.
Бувайда тумани ҳокими ўринбосари Умрзоқов Хўжааҳмаднинг маълум қилишича, Бувайда тумани делегацияси жорий йилнинг 1–7 февраль кунлари Ироқ Республикасига ташриф буюриб, ҳамкорлик бўйича музокараларни давом эттиришни режалаштирмоқда.



