Йил сарҳисоби: Жорий йилда Бувайда туманида “Аёллар дафтари”даги 6 минг 99 нафар хотин-қизлар манзилли қўллаб-қувватланди
2025-12-24 10:10:00 / Янгиликлар

Хусусан, пиллачилик соҳасида 4 905 нафар хотин-қизларнинг касаначилик асосида бандлиги таъминланди. Шунингдек, 135 нафари ўзини ўзи банд қилишга эришган бўлса, 153 нафари касб-ҳунарга ўқитилиб, ўз йўналишлари бўйича иш билан таъминланди.
Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган 54 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга 767 млн сўм миқдорида имтиёзли банк кредитлари ажратилди.
Боқувчиси бўлмаган 277 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга жами 295 млн сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам тўловлари берилди.
Ижтимоий ёрдамга муҳтож, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ҳамда тезкор тиббий муолажага эҳтиёжи мавжуд 391 нафар хотин-қизни даволаш учун 421 млн 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилди.
Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд 184 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга 147 млн сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, 107 нафар хотин-қизга 107 млн сўмлик маиший техника (печ) берилди. “Аёллар дафтари”нинг 6-босқичига киритилган хотин-қизлардан 185 нафарига тиббий муолажа хизматлари, 170 нафарига психологик ва 261 нафарига ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди.
