Бувайда тумани ҳокими IT марказ фаолияти билан танишди
2025-12-23 15:10:00 / Янгиликлар
Бувайда тумани ҳокими Беҳзоджон Ибрагимов Олтинқўрғон маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган IT марказ фаолияти билан танишди. Маҳалла ёшлар етакчиси томонидан марказда олиб борилаётган дастурлар, ўқув курслари ҳамда ёшларни ахборот технологиялари соҳасида қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан батафсил маълумот берилди.

Туман ҳокими IT марказнинг ёшларни замонавий технологиялар билан таништириш, уларнинг касбий малакасини оширишдаги аҳамиятини таъкидлаб, фаолиятни янада ривожлантириш бўйича тегишли тавсиялар билдирди.




