Бугун Бувайда туман ҳокими Бехзоджон Ибрагимов Хитойнинг етакчи илмий ва агротехнологик компаниялари вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди.
2025-11-06 13:10:00 / Янгиликлар
Делегация таркибида Жанубий Хитой қишлоқ хўжалиги университети олими, профессор Чен Син, “Dabeinong Group” компанияси вице-президенти Чен Сяншуаи, инвестиция маслахатчиси Ван Тиншюан, “Xinjiang Nongxi Agricultural Technology Service” компанияси раҳбари Жоу Ганг ҳамда бошқа масъуллар иштирок этдилар.

Учрашувда Бувайда туманида қишлоқ хўжалигида замонавий ўғитлаш технологияларини жорий этиш, ҳосилдорликни ошириш ва Хитой тажрибасини татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.
Бувайда тумани ҳокими ўринбосари бошчилигидаги делегациянинг сентябр ойидаги Хитойга ташрифи доирасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилган эди.




