Фуқароларнинг давлат ахборотидан фойдаланиш ҳуқуқлари тўғрисида
Фуқароларнинг давлат ахборотидан фойдаланиш ҳуқуқлари тўғрисида
Фуқароларнинг давлат ахборотига эга бўлиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан мустаҳкамланган. Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ҳамда шаффофлигини таъминлаш ушбу ҳуқуқни амалга оширишнинг муҳим шартларидан биридир.
Фуқаролар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан яратилган ҳамда уларнинг фаолиятига оид ахборотлардан белгиланган тартибда фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Фуқароларнинг давлат ахборотидан фойдаланиш ҳуқуқининг норматив-ҳуқуқий асосини қуйидаги ҳужжатлар ташкил этади:
– Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;
– «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонун;
– «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонун;
– «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги Қонун;
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қарорлари.
Давлат органлари фуқароларга ахборот тақдим этишда қонунийлик, ишончлилик, очиқлик ва тезкорлик тамойилларига амал қилиши шарт.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ, давлат сири, хизмат сири, шахсий маълумотлар ва қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа ахборотлар чекланган ахборот тоифасига киради.
Мазкур нормалар фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш ҳамда давлат бошқаруви тизимида очиқликни оширишга хизмат қилади.
