“Уч авлод учрашуви — тарбия, таълим ва тажриба маскани”
2025-10-07 10:30:00 / Янгиликлар

Учрашувда маҳалланинг фахрли инсонлари — узоқ йиллар давомида ҳалол меҳнат қилиб, эл ҳурматини қозонган нуронийлар, шунингдек, ёшлар ва ўрта авлод вакиллари иштирок этди. Улар ўз ҳаётий тажрибалари, ўгит ва маслаҳатларини ёшлар билан самимий суҳбат тарзида баҳам кўрдилар.
Тадбирда Тошкент вилояти прокуратураси, Бўка туман ҳокимлиги, вилоят Миллий гвардия бошқармаси, ҳамда Тошкент вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Нодир Хожиев иштирок этди. Улар уч авлод ўртасидаги узвий боғлиқлик, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда маҳаллаларда соғлом муҳитни шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталдилар.
Тадбир якунида ёшлар учун бадиий ва маънавий китоблар тўпламлари топширилиб, уларнинг билим ва тафаккур доирасини кенгайтиришга ҳисса қўшилди.
Бундай учрашувлар ёшларга ибрат бўлиб, улар қалбида ватанпарварлик, меҳнатсеварлик ва инсонийлик туйғуларини янада мустаҳкамлайди.









