8-умумий ўрта таълим мактабига янги 240 ўринли Фаоллар зали фойдаланишга топширилди
2025-10-04 18:00:00 / Янгиликлар

Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан қўшимча 125 миллион сўм маблағ ажратилиб, мактабга 5 та замонавий электрон доска олиб берилди. Бу эса ўқув жараёнини янада самарали ва интерактив шаклда ташкил этиш имконини яратди.
Тадбирда туман ҳокими Б.Бегматов, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари О.Султонбеков, фахрий меҳмонлар, ота-оналар, ўқитувчилар, ўқувчилар ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Туман ҳокими таълим муассасаларини ривожлантиришга қаратилган ҳар бир ташаббус — илм-маърифат ва ижтимоий ҳаётимизни бойитишини таъкидлади. Шунингдек, ҳомийларнинг фидойиликлари учун ташаккур билдирар экан, бундай лойиҳаларни доимо қўллаб-қувватлашга тайёр эканини айтди.
Янги Фаоллар зали афзалликлари:
• Дарсдан ташқари машғулотлар, маданий-маърифий тадбирлар ва тўгаракларни ўтказиш учун кенг имконият.
• Зарур техник жиҳозлар ва саҳна ёритиш элементлари тадбирларни юқори даражада ўтказиш имконини беради.
Тадбир давомида мактаб раҳбарияти, ўқитувчилар ва ота-оналар янги залнинг ўқувчилар ижодий ва ижтимоий фаоллигини оширишдаги аҳамиятини таъкидладилар.









