Бўкада «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди
2026-10-28 16:00:00 / Янгиликлар

Унда Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари О. Турсунов, вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари О. Султонбеков, ДХХ вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари С. Усмонов, вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи А. Инагамов, туман ҳокими М. Абдазимов, туман прокурори Ш. Зуннурбоев, ИИБ бошлиғи А. Ғуломов, солиқ инспекцияси раҳбари Ш. Хазратов, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этди.
Учрашув давомида ёшлар ўзларини қийнаб келаётган муаммолар ва таклифлар билан мурожаат қилдилар. Хусусан, ишга жойлашиш, банк кредитларидан фойдаланиш, контракт тўловларини қоплаш, субсидия ажратиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳар бир мурожаат тегишли масъуллар иштирокида кўриб чиқилиб, уларни ҳал этиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди. Мурожаатлар ижросини таъминлаш ва ёшларни қийнаётган муаммоларни ижобий ҳал этиш масъул раҳбарлар зиммасига юклатилиб, назоратга олинди.
Бундай учрашувлар ёшлар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда муаммоларига жойида ечим топишда муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек, тадбир доирасида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, унда иштирок этган ёшлар мавжуд вакансиялар билан танишиш ҳамда ўз қизиқиш ва имкониятларига мос иш ўринларига жойлашиш имкониятига эга бўлдилар.









