Юрт осойишталиги йўлидаги шарафли хизмат эътироф этилди
2026-10-24 18:00:00 / Янгиликлар

Тадбирда туман ҳокими М. Абдазимов, туман прокурори Ш. Зуннурбоев, ИИБ бошлиғи А. Ғуломов, тегишли ташкилотлар раҳбарлари, ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийлар иштирок этди.
Туман ҳокими М. Абдазимов ўз нутқида ички ишлар органлари ходимларини касб байрами билан самимий табриклаб, уларнинг жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда юртимизда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш борасидаги масъулиятли ва фидокорона хизматини алоҳида эътироф этди.
Байрам давомида хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб, фаолияти ва фидойилиги билан намуна кўрсатиб келаётган ходимлар муносиб тақдирланди. Шунингдек, ички ишлар тизимида кўп йиллар самарали меҳнат қилган фахрийларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.
Бўка тумани ҳокимлиги ички ишлар органлари ходимларини касб байрами билан самимий муборакбод этади. Барчангизга шарафли хизматингизда муваффақият, мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик ва масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз!









