Бўка туманида қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳаларида ҳамкорлик ривожлантирилади
2026-10-23 15:10:00 / Янгиликлар
Бўка тумани ҳокимлиги ва Россиянинг «EKOROST» компанияси ўртасида қишлоқ хўжалиги ҳамда чорвачилик соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган меморандум имзоланди.

Меморандумни имзолаш жараёнида туман ҳокими М. Абдазимов ҳамда «EKOROST» компанияси раҳбари Д. Котов иштирок этди.
Ҳужжат томонлар ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини ривожлантиришни назарда тутади.
Шунингдек, ҳамкорлик доирасида янги иш ўринларини яратиш, тажриба алмашиш, истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш имкониятларини кенгайтиришга эътибор қаратилади.
Мазкур меморандум Бўка туманида қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ҳамда янги иқтисодий имкониятларни яратишга хизмат қилади.





