Қишлоқ хўжалиги масалалари муҳокама қилинди
2026-10-05 13:05:00 / Янгиликлар

Йиғилишга туман ҳокими М.Абдазимов, вилоят Фермерлар кенгаши раиси Ш.Дўстбеков, туман прокурори Ш.Зуннурбоев ҳамда туман ИИБ бошлиғи А.Ғуломов раҳбарлик қилди.
Унда фермер хўжаликлари раҳбарлари, ҳудуд раислари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари масъуллари иштирок этди.
Йиғилишда айни кунларда далаларда давом этаётган пахта йиғим-терим ишларининг бориши, ҳосилни ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олиш, шунингдек, белгиланган режа кўрсаткичларини тўлиқ бажариш масалалари муҳокама қилинди.
Масъулларга пахта йиғим-терим ишларини қисқа муддатларда якунлаш, мавжуд техника ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш, терим суръатини янада ошириш ҳамда белгиланган режаларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, ҳар бир ҳудуд ва фермер хўжалиги кесимида мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш, кунлик натижадорликни ошириш ва ҳосилни нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.






