Ҳокимлик соатида камбағалликни қисқартириш ва ёшлар бандлиги масалалари муҳокама қилинди
2026-09-28 14:10:00 / Янгиликлар

Унда туман прокурори Ш.Зуннурбоев, ИИБ бошлиғи А.Ғуломов, Солиқ инспекцияси бошлиғи Ш.Хазратов, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик ходимлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда камбағалликни қисқартириш, Президентнинг 2026 йил 9 сентябрдаги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси ва ёшлар бандлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Камбағалликни қисқартириш ва ёшлар бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда белгиланган вазифаларни сифатли амалга ошириш бўйича масъулларнинг ахборотлари тингланди.
Муҳокамалар якунида аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.





