Бош пудрат ташкилотини аниқлаш мақсадида танлов эълон қилинади
2026-10-02 10:00:00 / Янгиликлар
Бўка туманидаги 28 та маҳаллада истиқомат қилувчи 7-босқич «Аёллар дафтари»нинг 3-тоифасида рўйхатда турувчи 49 нафар хотин-қизнинг хонадонларини жорий таъмирлаш ишларини ташкил этиш учун харид қилинаётган товарлар (иш ва хизматлар) юзасидан энг яхши тижорат таклифини танлаб олиш белгиланган.

Шу муносабат билан мазкур ишларни амалга ошириш учун бош пудрат ташкилотини аниқлаш мақсадида танлов эълон қилинади.
Танлов ўтказиладиган вақт: 2026 йил 5 октябрь, соат 11:00.
Танлов ўтказиладиган жой: Бўка тумани ҳокимлиги биноси.
Танловда иштирок этиш истагида бўлган тадбиркорлар зарур ҳужжатларни 2026 йил 5 октябрь соат 09:00 га қадар тақдим этишлари сўралади.
Масъул: Бўка тумани ҳокимлиги бош мутахассиси Д. Қодиров
Тел.: +998 33 803 0606
