Қўлдоштепа маҳалласида тадбиркорлар ва аҳоли билан мулоқот ўтказилди
2026-09-21 14:25:00 / Янгиликлар

Мулоқот давомида ҳудуддаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, янги лойиҳаларни йўлга қўйиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш ва фуқаролар даромадларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, маҳалладаги “маҳалла еттилиги” фаолияти, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар ва ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари ҳолати ўрганилди.
Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Фуқаролар билан очиқ мулоқот давомида уларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, кўтарилган масалаларни қонуний тартибда ҳал этиш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, бандлигини таъминлаш ҳамда даромадларини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.









