Ёшлар билан очиқ мулоқот: таклиф ва ташаббуслар тингланди
2026-09-17 15:45:00 / Янгиликлар

Унда туман ҳокими М.Абдазимов, Республика ишчи гуруҳи вакили Н.Қаюмов, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда маҳалла ёшлари иштирок этди.
Учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтираётган масалалар, таклиф ва ташаббусларини очиқ баён қилдилар. Айниқса, ишга жойлашиш, ўз бизнесини йўлга қўйиш, касб ўрганиш, таълим олиш ва бўш вақтни мазмунли ташкил этиш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикрлар билдирилди.
Мулоқот жараёнида ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратилиб, ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва мавжуд имкониятлардан кенг фойдаланиш бўйича масъуллар билан биргаликда зарур чоралар муҳокама қилинди.
Шунингдек, ёшларни қийнаётган муаммоларни жойида ўрганиш, уларни тегишли ташкилотлар орқали ҳал этиш ҳамда билдирилган таклифларни амалиётга татбиқ этиш масалалари белгилаб олинди.
Ёшлар билан бундай очиқ мулоқотлар уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва муаммоларига манзилли ечим топишда муҳим аҳамият касб этади.





