Бўка туманида навбатдаги бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди
2026-09-16 14:45:00 / Янгиликлар

Ярмаркада туман ҳокими М.Абдазимов, туман прокурори Ш.Зуннурбоев, туман ИИБ бошлиғи А.Ғуломов, Солиқ инспекцияси раҳбари Ш.Ҳазратов, шунингдек, тумандаги йирик тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва масъуллари иштирок этди.
Тадбир давомида корхона ва ташкилотлар томонидан фуқароларга турли йўналишларда кўплаб бўш иш ўринлари таклиф этилди. Иш излаб келган фуқароларга мавжуд вакансиялар, меҳнат шартлари, иш ҳақи ва ишга қабул қилиш тартиби бўйича маълумотлар берилди.
Ярмаркада иштирок этган фуқаролар иш берувчилар билан бевосита суҳбатлашиб, ўзлари учун мос иш ўринларига ҳужжат топшириш имкониятига эга бўлди. Кўплаб фуқаролар ишга жойлашиш бўйича келишувга эришди, айримлари эса иш берувчилар томонидан кейинги суҳбат ва ишга қабул қилиш жараёнларига йўналтирилди.
Ярмарка доирасида, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш ва тадбиркорлик субъектларининг меҳнат бозоридаги фаоллигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.








