Бўка туманида яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича амалий ишлар давом этмоқда
2026-09-15 14:25:00 / Янгиликлар

Бугун “Истиқлол деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудида ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар доирасида лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Унда Президент Администрацияси масъул ходими, туман ҳокими М.Абдазимов, туман прокурори Ш.Зуннурбоев, ИИБ, Миллий гвардия, Кадастрлар палатаси туман филиали, Фавқулодда вазиятлар бўлими вакиллари, шунингдек, бозор маъмурияти вакиллари иштирок этди.
Тақдимотда бозор ҳудудида тадбиркорлар ва харидорлар учун ҳар томонлама қулай муҳит яратиш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштириш, янги иш ўринлари яратиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган лойиҳалар кўриб чиқилди.
Масъуллар томонидан лойиҳаларнинг мазмун-моҳияти, иқтисодий самарадорлиги, яратиладиган иш ўринлари ҳамда ҳудуд ривожига қўшадиган ҳиссаси юзасидан тақдимотлар қилинди.
Тадбир давомида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, истиқболли лойиҳаларни амалиётга жорий этиш ва тадбиркорлик субъектларини қонуний фаолиятга жалб қилиш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгиланди.









