Топшириқлар ижроси танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди
2026-09-14 13:45:00 / Янгиликлар
Бўка тумани ҳокимлигида ижро интизомини мустаҳкамлаш, топшириқлар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш ҳамда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишга туман ҳокими Мурод Абдазимов раислик қилди. Унда ҳокимлик аппарати ходимлари иштирок этиб, давлат органларидан келиб тушаётган топшириқ ва ҳужжатларнинг ижроси, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда ижро интизомига риоя этиш ҳолати атрофлича муҳокама қилинди.
Масъулларга топшириқларни белгиланган муддатларда, мазмунан ва сифатли бажариш, мурожаатларни эътиборсиз қолдирмаслик ҳамда ҳар бир вазифага масъулият билан ёндашиш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.
Йиғилиш якунида ижро интизомини янада кучайтириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва келгусидаги устувор вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.





