Ғалла экиш мавсуми олдидан амалий семинар ўтказилди
2026-09-11 10:45:00 / Янгиликлар

Семинарда туман ҳокими М. Абдазимов, вилоят Фермерлар Кенгаши раиси Ш. Дўстбеков, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси бошлиғи С. Содиқов, вилоят Агрохизматлар маркази (AKIS) директори Қ. Юсупов, соҳа мутахассислари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Тадбир давомида ғалладан юқори ва сифатли ҳосил олишнинг муҳим омиллари — дала майдонларини экишга пухта тайёрлаш, ерга сифатли ишлов бериш, уруғликни тўғри танлаш ва тайёрлаш, экиш муддатларига риоя қилиш ҳамда агротехник тадбирларни белгиланган талаблар асосида амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, экиш жараёнида замонавий агротехнологиялардан самарали фойдаланиш, мавжуд техника ва ресурсларни мавсумга пухта тайёрлаш ҳамда агротехник тадбирларни ўз вақтида ташкил этиш юзасидан мутахассислар томонидан тавсиялар берилди.
Семинар давомида иштирокчилар ғалла экиш жараёнларини бевосита дала шароитида кўздан кечириб, ҳосилдорликни оширишга қаратилган амалий чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашдилар.









