Бўка туманида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
2026-09-10 18:30:00 / Янгиликлар
Бўка туманининг “Чавлисой” маҳалласида туман ҳокими ўринбосари О.Джўраев, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда маҳалла ёшлари иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқот давомида ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари, келгусидаги режалари ҳамда уларни қийнаётган муаммолар бевосита тингланди.
Ёшлар билан суҳбатда, аввало, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, касб-ҳунар эгаллаш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш масалаларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг иқтидор ва қобилиятларини рўёбга чиқариш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда муаммоларини манзилли ҳал этиш бўйича фикр алмашилди.
Учрашув якунида ёшлар томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар масъуллар томонидан назоратга олиниб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.









