Туман марказида бунёдкорлик ишлари жадал давом этмоқда
2026-09-04 14:25:00 / Янгиликлар

Бугун туман ҳокими М.Абдазимов бошчилигида туман марказида олиб борилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилди.
Жараён давомида ҳудудларнинг умумий қиёфаси, пиёдалар ва транспорт ҳаракати учун яратилаётган шароитлар, кўча ва жамоат жойларини тартибга келтириш ҳамда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши кўриб чиқилди.
Туман марказида олиб борилаётган ишларнинг бош мақсади — Бўкани Янги Ўзбекистон қиёфасидаги, замонавий, обод ва аҳоли учун қулай ҳудудга айлантириш эканлиги таъкидланди.
Шу боис масъулларга бошланган ҳар бир ишни сифатли ташкил этиш, мавжуд камчиликларни тезкор бартараф этиш, қурилиш ва ободонлаштириш ишларини белгиланган талаблар асосида олиб бориш ҳамда лойиҳаларни якунига етказиб, фойдаланишга топшириш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.





