Навбатдаги ҳокимлик соатида долзарб масалалар муҳокама қилинди
2026-09-08 14:30:00 / Янгиликлар

Унда туман прокурори Ш.Зуннурбоев, ИИБ бошлиғи А.Ғуломов, Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, «маҳалла еттилиги», мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари директорлари иштирок этди.
Йиғилишда кун тартибидан ўрин олган куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, маҳаллаларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари, камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш ҳамда бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Хусусан, куз-қиш мавсумида ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли уйлар ва аҳоли хонадонларини барқарор ва узлуксиз иссиқлик ҳамда энергия ресурслари билан таъминлаш, мавжуд муаммоларни олдиндан аниқлаш ва бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, маҳаллаларда ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш борасидаги вазифалар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланди.
Муҳокамалар давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Йиғилиш якунида масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, ҳар бир вазифанинг ижроси ва белгиланган муддатларда бажарилиши юзасидан назоратни кучайтириш белгиланди.









