Камбағалликни қисқартириш бўйича устувор вазифалар белгиланди
2026-09-03 14:45:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш, аҳоли даромадларини ошириш ва бандликни таъминлаш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар Бўка туманида ҳам муҳокама қилинди.

Туман ҳокими Мурод Абдазимов бошчилигида ўтказилган муҳокамада ҳудудда камбағалликни қисқартириш, ишсиз аҳолини доимий даромад манбаи билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш ҳамда янги иш ўринлари яратиш борасидаги ишлар таҳлил қилинди.
Ҳар бир маҳалла кесимида мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал ёндашувни кучайтириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Масъулларга ҳудуддаги ҳар бир оила билан манзилли ишлаш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш ва белгиланган кўрсаткичларга эришиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.





