Бўка туманида ҳокимлик соати йиғилиши ўтказилди
2026-08-24 10:50:00 / Янгиликлар

Унда туман прокурори Ш.Зуннурбоев, туман ИИБ бошлиғи А.Ғуломов, солиқ инспекцияси бошлиғи Ш.Хазратов, ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла раислари ҳамда ижтимоий ходимлар иштирок этди.
Кун тартибидаги масалалар
Йиғилишда 2026 йил Инвестиция дастурига киритилган мактабларда қурилиш ишларини якунлаш, объектларни белгиланган тартибда қабул қилиш ва зарур жиҳозларни етказиб бериш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, мактабларга жиҳозларни ўз вақтида етказиб бериш мақсадида танлов ғолибларини аниқлаш, қабул қилиш далолатномалари расмийлаштирилган таълим муассасаларидан бошлаб етказиб бериш графикларини тасдиқлаш ва унинг ижросини таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди.
Кун тартибидан Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 августдаги 449-сон қарори ижросини таъминлаш, техникумларда ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш ҳамда битирувчилар бандлигини таъминлашда буюртмачилар иштирокини кенгайтириш масалалари ҳам ўрин олди.
Йиғилишда давлат раҳбари иштирокида 1 июнь куни ўтказилган маданият, санъат ва адабиёт соҳаси вакиллари билан учрашувда берилган топшириқлар ҳамда 2 июндаги ПФ-103-сон Фармон асосида ижодий бирлашмалар фаолиятини ривожлантириш ва белгиланган 21 та йўналиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, ижтимоий соҳа ва аҳолига кўмир етказиб беришдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, эҳтиёжманд аҳолини зарур ёқилғи билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тошкент вилоятида “Ижтимоий реестр”га киритилган, I гуруҳ ногиронлиги бўлган ҳамда меҳнатга лаёқатли оила аъзолари мавжуд бўлмаган оилалар хонадонларини яшил таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати ҳам таҳлил қилинди.
Шу билан бирга, маҳаллийлаштириш дастури ижросини таъминлаш, саноат кооперациясини ривожлантириш ва миллий контент улушини ошириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилишда “Долзарб 40 кунлик” доирасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари ҳам атрофлича кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланиб, аниқланган камчиликлар таҳлил қилинди.
Йиғилиш якунида туман ҳокими томонидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижро учун аниқ вазифалар ҳамда уларни амалга ошириш муддатлари белгилаб берилди.




