Янги туман ҳокимининг илк қабули: мурожаатлар тингланди, вазифалар белгиланди
2026-08-21 14:35:00 / Янгиликлар

Қабул «Қорақўйли» маҳалласида ташкил этилиб, унда маҳалла аҳолиси томонидан ижтимоий ҳимоя, моддий ёрдам, коммунал хизматлар ҳамда бошқа масалаларга оид мурожаатлар билдирилди.
Туман ҳокими фуқароларнинг ҳар бир мурожаатини атрофлича тинглаб, кўтарилган масалаларни жойида ўрганиш ва уларнинг қонуний ечимини таъминлаш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берди.
Мурожаатларнинг айримлари бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар кўриш, зарур ҳолларда жойига чиқиб ўрганиш вазифалари белгиланди.
Фуқаролар мурожаатларида кўтарилган ҳар бир масаланинг ижроси туман ҳокими томонидан қатъий назоратга олинди.
Қабул давомида аҳоли билан очиқ ва самимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларни амалий ҳал этиш — асосий вазифа экани таъкидланди.









