Бўка тумани ҳокими тасдиқланди
2026-08-20 14:05:00 / Янгиликлар

Сессияда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди. Унда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг ижроси юзасидан таҳлилий маъруза қилинди.
Сессия кун тартибидан ташкилий масала ҳам ўрин олди.
Бўка тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Сардор Исақулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мазкур лавозимдан озод этилган эди.
Сессияда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев томонидан Бўка тумани ҳокими лавозимига айни пайтда «Агробанк» АТБ Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Абдазимов Мурод Илҳомович номзоди тавсия қилинди.
Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгашининг қарори билан Абдазимов Мурод Илҳомович Бўка тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Янги ҳокимга туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш борасида қатор устувор вазифалар белгилаб берилди.









