Фуқаролар мурожаатлари эътибор марказида
2026-08-26 14:25:00 / Янгиликлар

Қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари, таклиф ва муаммолари тингланиб, уларнинг мазмуни юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.
Мурожаатларда, асосан, аҳолини қийнаб келаётган ижтимоий масалалар, бандлик, инфратузилма, коммунал хизматлар ҳамда бошқа соҳаларга оид муаммолар кўтарилди.
Ҳар бир мурожаат масъуллар иштирокида атрофлича ўрганилиб, муаммоларни имкон қадар жойида ҳал этиш, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган масалалар бўйича эса тегишли ташкилот ва мутасаддиларга аниқ вазифалар белгилаш юзасидан топшириқлар берилди.
Шунингдек, мурожаатларнинг ижроси назоратга олиниб, фуқароларга кўтарилган масалалар бўйича амалий ечимлар таъминланиши юзасидан маълумот берилди.
Фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг мурожаатларини ўрганиш ва муаммоларига амалий ечим топиш туман ҳокимлиги фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш, уларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва қонуний асосда ҳал этиш бўйича бундай шахсий қабуллар мунтазам равишда давом эттирилади.


