Фуқаролар мурожаатлари – доимий эътиборда
2026-08-03 14:50:00 / Янгиликлар
Бугун, 3 август куни тасдиқланган режа-графикка мувофиқ Бўка тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари О. Ҳамдамов ҳамда Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгаши котибияти мудири А. Нишонов томонидан Бўка тумани Халқ қабулхонасида фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабул ташкил этилди.

Қабул давомида туманнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг банк-кредит, бандликни таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ёрдам, коммунал хизматлар ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан билдирган таклиф ва муаммолари атрофлича кўриб чиқилди.
Ҳар бир мурожаат юзасидан амалдаги қонунчилик талаблари асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганишни талаб этадиган масалалар бўйича тегишли ташкилот ва масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.
Фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини жойида ўрганиш ва имкони қадар тезкор ҳал этиш, аҳоли манфаатларини таъминлаш ҳамда давлат органларига бўлган ишончни янада мустаҳкамлаш бундай қабулларнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Бўка тумани ҳокимлигида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва долзарб масалаларига амалий ечим топиш устувор вазифалардан бири сифатида изчил давом эттирилмоқда.




