Бўка тумани ҳокими “Рамадон” маҳалласида фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказди
2026-07-24 19:30:00 / Янгиликлар

Қабулда туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда фуқаролар иштирок этди. Очиқ мулоқот давомида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган масалалар муҳокама қилинди.
Фуқаролар томонидан жами 13 та мурожаат билдирилди. Улар асосан иш билан таъминлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, коммунал хизматлар, ички йўлларни таъмирлаш, инфратузилмани яхшилаш ҳамда ободонлаштириш билан боғлиқ масалаларни қамраб олди.
Мурожаатларнинг ечими талаб этиладиган қисми жойида кўриб чиқилиб, имкони қадар ижобий ҳал этилди. Батафсил ўрганиш зарур бўлган масалалар юзасидан эса мутасадди ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди. Уларнинг ижроси назоратга олиниб, масъуллар ва аниқ муддатлар белгиланди.
Бўка туманида фуқаролар билан бундай очиқ мулоқотлар мунтазам ташкил этилиб, аҳолини ўйлантираётган масалаларни ўз вақтида ҳал этиш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.









