Бўка туманида ёшлар билан самимий ва очиқ мулоқот бўлиб ўтди
2026-07-23 17:55:00 / Янгиликлар

Унда туман ҳокими Сардор Исакулов, тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда фаол ёшлар иштирок этди.
Учрашув давомида ёшлар таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, бандликни таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, спорт ва маданий тадбирларни кўпайтириш, бўш вақтни мазмунли ташкил этиш каби йўналишлар юзасидан ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.
Билдирилган ҳар бир мурожаат масъул раҳбарлар иштирокида муҳокама қилиниб, ечими мумкин бўлган масалалар жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар бўйича эса аниқ вазифалар белгиланди ҳамда уларнинг ижроси назоратга олинди.
Мазкур очиқ мулоқот ёшлар ва давлат органлари ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини янада оширишга хизмат қилди.









