Долзарб масалалар юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди
2026-07-15 14:45:00 / Янгиликлар
Бўка тумани прокурори Ш.Зуннурбоев, туман ИИБ бошлиғи А.Ғуломов ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Ҳамдамов бошчилигида туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан боғлиқ долзарб масалалар юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда маҳаллий бюджет даромадлари режасининг ижроси, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, “Ижтимоий реестр” билан ишлашда йўл қўйилаётган камчиликлар, шунингдек, ноқонуний кўча савдоларини тартибга солиш, савдо фаолиятини қонуний асосда ташкил этиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Муҳокамалар давомида мавжуд муаммо ва камчиликлар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш, белгиланган вазифалар ижросини жадаллаштириш ҳамда ҳар бир йўналишда натижадорликни ошириш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Шунингдек, топшириқлар ижроси устидан қатъий назорат ўрнатилиши алоҳида таъкидланди.




