Янги давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди
2026-07-14 17:50:00 / Янгиликлар

Унда туман ҳокими С.Исакулов, Республика ишчи гуруҳи вакили Н.Қаюмов, туман прокурори Ш.Зуннурбоев, нуронийлар, мактабгача таълим ташкилотлари директорлари, тарбияланувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди.
Тадбирда мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, болалар учун замонавий ва қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ислоҳотларнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Мазкур таълим ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-454-сон қарорига мувофиқ, 2025–2027 йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 2 миллиард 700 миллион сўм маблағ эвазига бунёд этилди. Муассасада болаларнинг сифатли таълим олиши ва мазмунли вақт ўтказиши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган.









