Бўка туманида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-07-09 14:30:00 / Янгиликлар

Унда туман ҳокими С.Исакулов, туман ИИБ бошлиғи А.Ғуломов, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Жўраев, тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда фаол ёшлар иштирок этди.
Мулоқот давомида ёшлар томонидан таълим, бандлик, тадбиркорликни ривожлантириш, бўш вақтни мазмунли ташкил этиш ва бошқа йўналишлар бўйича қатор таклиф ҳамда мурожаатлар билдирилди.
Ҳар бир мурожаат мутасадди раҳбарлар иштирокида атрофлича кўриб чиқилди. Айрим масалалар жойида ижобий ҳал этилди, қўшимча ўрганишни талаб этадиган мурожаатлар юзасидан эса масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Очиқ мулоқот ёшларнинг фикр ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаётган масалаларга амалий ечим топиш ҳамда давлат органлари билан самарали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.






