“Пайшанба — Ёшлар куни” доирасида янги ўқув маркази фаолияти йўлга қўйилди
2026-07-09 18:30:00 / Янгиликлар
“Пайшанба — Ёшлар куни” тадбирлари доирасида Бўка тумани Маданият маҳалласида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармасининг “Кўмак” лойиҳаси асосида ташкил этилган "Teacher Suhrob" ўқув марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими С.Исакулов, нуронийлар, маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этди.
Мазкур ўқув маркази ташаббускор томонидан давлатимиз томонидан ёшлар учун яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланилган ҳолда, “Кўмак” лойиҳаси доирасида ажратилган ссуда маблағлари эвазига ташкил этилди.
Замонавий шароитларга эга ушбу таълим маскани ёшларнинг сифатли билим олиши, касбий салоҳиятини ривожлантириши ҳамда келгусидаги ютуқлари учун мустаҳкам замин яратишга хизмат қилади.
Бўка туманида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббусларини рағбатлантириш ва замонавий таълим муҳитини кенгайтиришга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда.




