Бўкада Ёшлар куни кенг нишонланди
2026-06-25 21:25:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Тадбирда Бўка тумани ҳокими Сардор Исакулов сўзга чиқиб, туманимиз ёшларини байрам билан самимий муборакбод этди. Ўз табригида ёшларнинг мамлакатимиз тараққиётидаги ўрни, уларнинг илм-фан, спорт, маданият, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда эришаётган ютуқлари юксак эътироф этилиб, келгусидаги фаолиятларига улкан зафарлар тилади.
Шундан сўнг туман ҳокими С. Исакулов, туман прокурори Ш. Зуннурбоев ҳамда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи А. Ғуломов билан биргаликда турли соҳаларда юқори натижаларга эришган, туманимиз обрўсини муносиб ҳимоя қилиб келаётган фаол ва иқтидорли ёшларни тақдирлади.
Тақдирлаш маросимида ёшларга дипломлар ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Байрам тадбири давомида маданий-маърифий чиқишлар, куй-қўшиқлар ва бадиий дастурлар намойиш этилиб, йиғилганларга кўтаринки кайфият улашилди.








