Бўка туманида ғўза агротехникаси мавзусида семинар ўтказилди
2026-06-15 10:50:00 / Янгиликлар

Бўка туманида 2026 йил ҳосили учун экилган пахта майдонларида агротехник ишлов бериш, ғўзанинг Хитой навини парваришлаш бўйича ўтказилган семинарда туман ҳокими С. Исақулов, Тошкент вилояти Фермерлар кенгаши раиси Ш. Дўстбеков, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Р. Норбўтаев, қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари, хитойлик мутахассислар, ҳудуд раислари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Семинар давомида масъуллар томонидан агротехник тадбирларни амалга оширишда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, ғўза агротехникасида бажарилиши зарур бўлган ишлар, сув тежовчи технологияларни жорий этиш каби муҳим йўналишлар бўйича зарур тавсиялар берилди.
Семинар якунида фермер хўжаликлари раҳбарлари ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан тегишли жавоблар олдилар.






