Бўка туманида пахта парвариши бўйича амалий семинар ташкил этилди
2026-05-31 22:00:00 / Янгиликлар

Мазкур семинарда Тошкент вилояти Фермерлар кенгаши раиси Ш.Дўстбеков, Бўка тумани ҳокимининг ўринбосари А.Муродов, қишлоқ хўжалиги корхоналари вакиллари, ҳудуд раислари ҳамда илғор фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Семинар давомида пахта парваришида агротехник тадбирларнинг аҳамияти, Шинжон усулининг афзалликлари, минерал ўғитлардан самарали фойдаланиш, суғориш ишларини тўғри ташкил этиш ҳамда зараркунанда ва касалликларга қарши курашиш бўйича мутахассисларнинг тавсиялари берилди.
Шунингдек, ҳосилдорликни ошириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва замонавий агротехнологияларни амалиётга кенг жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир якунида фермерлар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.









