Бўка туманидаги мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” садолари янгради
2026-05-25 12:00:00 / Янгиликлар

Бўка тумани ҳокими С.Исакулов 5-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган тадбирда иштирок этиб, битирувчиларни мустақил ҳаёт сари қўйилаётган муҳим қадамлари билан самимий табриклади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти табригини тантанали равишда ўқиб эшиттирди.
Тадбир давомида намунали хулқи, юқори билим кўрсаткичлари ҳамда эришган ютуқлари билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган иқтидорли ўқувчилар муносиб рағбатлантирилди. Шунингдек, муддатидан олдин олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган битирувчиларга ташаккурномалар топширилди.
Туман ҳокими битирувчиларга келгусидаги ўқиш ва фаолиятларида улкан муваффақиятлар, омад ва зафарлар тилади.
Маълумот учун, 2025–2026 ўқув йилида Бўка туманидаги 55 та умумтаълим мактабини жами 1539 нафар 11-синф ўқувчиси тамомламоқда. Уларнинг 11 нафари олтин, 3 нафари эса кумуш медаль билан тақдирланади.









