Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
2026-05-15 13:30:00 / Янгиликлар

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 5-январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли қарори ижросини таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ижтимоий профилактика тадбирларини самарали ташкил этиш, ёшлар ва хотин-қизлар билан манзилли ишлаш, муаммоли оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда “маҳалла еттилиги” фаолияти самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилди.
Шунингдек, айрим ҳудудларда йўл қўйилган камчиликлар ва сусткашликлар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари эшитилиб, мавжуд муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда ҳар бир маҳаллада хавфсиз муҳитни таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Йиғилиш якунида мутасадди раҳбарлар, секторлар ҳамда тегишли ташкилотларга қарор ижросини сўзсиз таъминлаш, аҳоли мурожаатлари билан тизимли ишлаш ва профилактик тадбирларни янада кучайтириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди






