Бўка туманида 9-май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан эҳсон дастурхони ташкил этилди
2026-05-07 11:10:00 / Янгиликлар
Бўка туманида 9-май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан нуронийлар, Афғон уруши қатнашчилари, фахрий ҳарбийлар ҳамда нафақадаги давлат хизматчилари учун эҳсон дастурхони ёзилди.

Тадбирда юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилган инсонларга алоҳида ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди. Нуронийлар билан самимий суҳбатлар ташкил этилиб, уларнинг ҳаётий тажрибаси, меҳнат фаолияти ва ёш авлод тарбиясидаги ўрни алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, тадбир давомида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийларининг хотираси ёд этилиб, бугунги тинч ва осуда ҳаётнинг қадрига етиш, Ватанга садоқат руҳини ёшлар онгига сингдириш муҳимлиги қайд этилди.
Тадбирда туман ҳокими С.Исакулов ва туман прокурори Ш.Зуннурбоев иштирок этди.









