Пайшанба – Ёшлар куни
2026-04-16 18:10:00 / Янгиликлар

Учрашув очиқ мулоқот руҳида ўтди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, муаммолар ва ташаббуслари билан бевосита мурожаат қилиш имконига эга бўлишди. Таълим, бандлик, тадбиркорликни ривожлантириш ва бўш вақтни мазмунли ташкил этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Билдирилган таклиф ва мурожаатлар асосида масъуллар томонидан аниқ тушунтиришлар берилди. Айрим муаммолар жойида ҳал этилди, қолганлари бўйича тегишли чоралар белгиланди.
Ушбу учрашув ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқотни мустаҳкамлаш, уларнинг муаммоларига ечим топиш ҳамда ташаббусларини қўллаб-қувватлашда муҳим қадам бўлди.
Учрашув якунида ёшлар учун “Blue Ocean Strategy” тамойиллари асосида семинар-тренинг ташкил этилди. Унда рақобатдан чиқиб, янги бозор яратиш, инновацион ёндашувлар орқали муваффақиятга эришиш бўйича амалий тавсиялар берилди.









