Бўка: Самарадорлик сари янги ва инновацион ёндашувлар
2026-04-11 14:50:00 / Янгиликлар

Жами 60,4 гектар майдонни эгаллаган хўжаликнинг 26 гектарига плёнка остига шинжон усулида уруғлик чигит экилган. Шунингдек, 3 гектарда қизил ва яшил плёнка, қолган қисмида эса анъанавий оқ плёнкадан фойдаланилган.
Даладаги жараёнларни кўздан кечирган вазир агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, суғориш ишларини самарали ташкил этиш, минерал ўғитлардан оқилона фойдаланиш ҳамда зараркунандаларга қарши кураш чораларини кучайтириш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берди.
Шунингдек, вазир ёндош ҳудудда жойлашган “Турсунбой Нафосати” фермер хўжалигининг 34 гектарлик пахта майдонини ҳам кўздан кечирди. Мазкур майдонда ғўза ниҳоллари униб чиққанлиги қайд этилди.
Ташриф давомида дала четларидан самарали фойдаланиш, ҳимоя майдонларини ташкил этиш, агротехник тадбирларни илмий ёндашув асосида олиб бориш ҳамда ҳосилдорликни ошириш бўйича зарур тавсиялар берилди.
Таъкидланганидек, замонавий агротехнологияларни кенг жорий этиш ва ер ресурсларидан унумли фойдаланиш қишлоқ хўжалигида юқори натижаларга эришишнинг муҳим омили ҳисобланади.








