Халқ дарди тингланди, масалалар назоратга олинди
2026-04-10 14:45:00 / Янгиликлар
Бугун “Бўка” маҳалласида туман ҳокими С.Исакулов бошчилигида навбатдаги фуқаролар сайёр қабули ўтказилди.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган учрашувда Адлия бўлими бошлиғи Қ.Жўраев, тегишли корхона ва ташкилотлар масъуллари ҳамда маҳалла аҳолиси фаол иштирок этди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан ижтимоий-иқтисодий, бандлик, коммунал хизматлар, инфратузилма ва бошқа долзарб масалалар юзасидан 12 та мурожаат билдирилди. Шундан айримларига жойида тушунтириш берилди, қолган мурожаатлар эса белгиланган тартибда тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, уларни қисқа муддатларда бартараф этиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Мазкур очиқ мулоқот фуқаролар билан давлат органлари ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, муаммоларга тезкор ва манзилли ечимлар топишга хизмат қилгани билан аҳамиятлидир.






