Бўкада аграр масалалар диққат марказида
2026-04-04 13:25:00 / Янгиликлар

Йиғилишда вилоят ва туман даражасидаги масъуллар, жумладан вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, туман ҳокими С.Исакулов, туман прокурори Ж.Абдураимов, ИИБ бошлиғи А.Ғуломов, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг вилоят бошқармалари ва туман бўлимлари раҳбарлари, шунингдек, кластерлар ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилиш давомида аграр соҳада олиб борилаётган ишлар кенг кўламда таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар очиқ ва танқидий руҳда муҳокама қилинди.
Хусусан, қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди:
🔸 2026-йил пахта ҳосили учун чигит экиш жараёнлари, жумладан “Шинжон” усули асосида экиш;
🔸 ғалла экинларини парваришлаш ишлари;
🔸 пилла боқиш мавсумига тайёргарлик;
🔸 асосий майдонларга картошка экиш;
🔸 “Яшил макон” лойиҳаси доирасида дала четларида кўчат экиш ишлари.
Муҳокамалар якунида ҳар бир йўналиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олиниб, масъулларга уларнинг ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.









